"Ливерпуль" аргентиналик футболчи учун курашишга тайёр

Alisher
12 янв 2021, 15:37
"Ливерпуль" "Удинезе" ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль учун даъвогарлик қилмоқчи.

Аргентиналик футболчининг хизматларига шахсан "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қизиқиш билдирмоқда.

Де Пауль - Аргентинанинг "Расинг" клуби тарбияланувчисидир. Хавбек "Удинезе"га 2016 йида "Валенсия"дан 3 миллион евро эвазига келган.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca