

Мерсисайдликлар Лига Кубогида титуллари сонини 9 тага етказиб, бу борада рекордчига айланди. Энг яқин таъқибчи “Ман Сити” ҳисобида 8 та соврин бўлса, улардан кейинги ўринда МЮ, “Астон Вилла” ҳамда “Челси” (5 тадан) бормоқда.
“Қизиллар” 1981, 1982, 1983, 1984, 1995, 2001, 2003, 2012, 2022 йиллардаги мусобақаларда зафар қучган. 1978, 1987, 2005, 2016 йиллари эса финалда мағлуб бўлган.



