UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  6 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  11 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4

"Ливерпуль" Амрабат учун курашга қўшилди Янгиликлар

"Ливерпуль" Амрабат учун курашга қўшилди

Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси нишонлари сони ортиб бормоқда.

Жуд Беллингем ва Кайседо қаторига энди Марокаш терма жамоаси юлдузи Софьян Амрабат қўшилди. Мерсисайд клуби билан бир қаторда Премьер-лиганинг кўплаб жамоалари Амрабатнинг ҳаракатларини кузатиб боришмоқда. 

26 ёшли футболчи Марокаш термаси таркибида Қатардаги мундиалда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва мамлакати термасининг кейинги босқичга чиқишида муносиб ҳисса қўшди.

Эҳтимолий келишув борасида ҳали музокаралар бошланмаган бўлса-да, агар маош борасида футболчини рози қилишса, Амрабат амалдаги клубини тарк этишга қарши эмас. Унинг "Фиорентина"дан кетиш баҳоси 30 млн евродан ошади. Амрабат Виоланинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. А Серия клуби футболчиси билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага эга. Шу туфайли улар январь ойида тушадиган таклифларни қабул қилмаслиги мумкин.

Софьян Амрабат ярим ҳимоячи излаш билан банд бўлган Юрген Клопп шорт-листига кирган энг сўнгги футболчи бўлиб турибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика