

"Жордан совринни боши узра ,баланд кўтарганида, менда фахр туйғуси пайдо бўлди. "Ливерпуль" Европа тахтига қайтганидан фахрландим ва айниқса Хендерсон учун мағрурландим. Чунки, мен уни қандай қийин меҳнат, қурбонликлар қилишини биламан. У босим остида қолганди.
Агар ҳақиқий профессионалларни айтадиган бўлсам, Жордан рўйхатнинг энг юқори қисмида бўлади. У мукаммал. Одамлар саҳна ортида нима бўлаётганини кўришмайди, Хендерсон ҳақиқий наъмуна қилиб кўрсатадиган футболчи. Унда куч, техника ва кўплаб ажойиб сифатлар бор. У "Ливерпуль"нинг муваффақият калити ҳисобланади", - дея эътироф этди Стиви Жи.




