"Ливерпуль" 30 ёшли ҳимоячи сотиб олди
20 июл 2016 16:55
Янгиликлар
"Ливерпуль" 30 ёшли ҳимоячи сотиб олди
"Ливерпуль" "Аугсбург" ҳимоячиси Рагнар Клаванни харид қилгани ҳақида эълон қилди.
30 ёшли эстониялик футболчи қизиллар билан кўп йиллик шартнома имзолади. Британ ОАВнинг маълумотига кўра, трансфер 5 млн. еврога амалга ошган.
Клаван якунланган мавсумда "Аугсбург" сафида Бундеслиганинг 31 учрашувида майдонга тушган.
"Бу ажойиб клубнинг бир қисмига айланганимдан хурсандман. Ҳозир буни тасвирлаш жуда қийин, чунки 22 йилдан бери Премьер-лигада ўйнашни орзу қиламан. АПЛ - жаҳоннинг энг мафтункор лигаси ва бу ерда доимо ажойиб футболчилар тўп тепган" - дейди Клаван.
Фикрлар