"Ливерпуль" 2015/16 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижасини қайд этмоқда

Aziz Tukhtamuradov
22 янв 2021, 07:09
"Ливерпуль" бугун тунда АПЛ доирасидаги ўйинда "Бёрнли"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

19 турдан сўнг мерсисайдликлар ҳисобида 34 очко бор. Бу "қизиллар"нинг 2015/16 йилги мавсумдан сўнг кўрсатган энг ёмон натижаларидир. Ўша мавсумда "Ливерпуль" 30 очко тўплаган ва якунда АПЛда 8-ўринни эгаллаганди. 

Айни пайтда жамоа АПЛ жадвалида етакчи МЮдан 6 очкога ортда қолган ҳолда, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Stats Foot