Ла Лига. "Реал Мадрид" "Эспаньол"ни мағлуб этиб, чемпионат ғолиблиги масаласини кейинроққа қолдирди

4 май 2026, 01:55
Ла Лига 34-тур доирасидаги учрашув якунланди.

“Эспаньол” — “Реал Мадрид” 0:2

Голлар: 55 - Винисиус Жуниор, 66 - Винисиус Жуниор

“Эспаньол”: 13. Марко Дмитрович, 23. Омар Эль-Хилали, 5. Фернандо Калеро, 6. Леандро Кабрера, 22. Карлос Ромеро, 2. Рубен Санчес (20. Антониу Рока, 61’), 4. Урко Гонсалес, 8. Эду Эспосито (18. Шарль Пикель, 61’), 14. Рамон Террац (17. Хофре Каррерас, 73’), 24. Тайрис Долан (11. Пере Милья, 73’), 9. Роберто Фернандес (19. Кике, 73’).

Захира: 1. Анхель Фортуньо, 12. Хосе Салинас, 15. Мигель Анхель, 38. Клеменс Ридель, 28. Ферран Гомес, 33. Алекс Альманса, 32. Льук Кастел.

“Реал Мадрид”: 13. Андрей Лунин, 12. Трент Александер-Арнольд, 24. Дин Хёйсен, 23. Ферлан Менди (20. Франсиско Гарсия, 14’), 22. Антонио Рюдигер, 14. Орельен Чуамени (6. Эдуарду Камавинга, 84’), 5. Жуд Беллингем, 8. Федерико Вальверде, 45. Тьяго Питарч (30. Франко Мастантуоно, 53’), 7. Винисиус Жуниор (38. Сесар Паласиос, 84’), 21. Браим Диас (16. Гонсало Гарсия, 53’).

Захира: 26. Фран Гонсалес, 43. Серхио Местре, 4. Давид Алаба, 17. Рауль Асенсио, 18. Альваро Фернандес, 35. Дэвид Корредор.

Огоҳлантиришлар: 22 - Браим Диас, 23 - Винисиус Жуниор, 27 - Омар Эль-Хилали, 45+2 - Эду Эспосито, 50 - Трент Александер-Арнольд, 75 - Гонсало Гарсия, 85 - Урко Гонсалес

🕛 90+5. Ўйин якунланди.

90+3. Беллингем бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Дмитровичдан ажойиб сейв!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. “Эспаньол” мухлисларининг айримлари стадионни тарк этишни бошлашди.

81. Гонсалонинг зарбаси ноаниқ кетди.

79. Винисиуснинг узатмасидан сўнг Мастантуоно дарвозага зарба йўллади, Дмитровичдан яхши сейв!

75. Ромеронинг зарбаси кучсиз чиқди, тўп Луниннинг қўлига келиб тушди.

69. Яна Мадрид олдинга ўтмоқда. Аммо ҳужум якунланмай қолди.

67. Иккита ажойиб комбинациядан уриб кетди “Реал”, масала ҳалми буёғига?!

gettyimages-2274342685-2048x2048.jpg

⚽️ 66. ГОЛ! Винисиусдан дубль! Бразилиялик тўпни Жудга узатди, у ортга қарамасдан узатди тўпни томон билан, Вини ажойиб зарба билан гол урди!

63. Яна “Реал” олдинга ўтмоқда, якуний зарба берадиган футболчи топилмаяпти.

58. Гонсалонинг зарбаси аниқ бўлмади.

57. Террац акробатик услубда зарба берди, бироқ тўп шеригига тегиб, майдонни тарк этди.

56. “Эспаньол” энди ҳужумлар сонини ошириши аниқ, ўйин янада “қизийди” буёғига.

gettyimages-2274341883-2048x2048.jpg

⚽️ 55. ГОЛ! Винисиус ҳисобни очди! Зўр комбинация! Вини тўпни Гонсалога узатди, у “деворча” ўйнаб тўпни яна қайтарди, Жуниор икки рақибини “сувга юборди” ва дарвозага зарба бериб, гол урди!

52. Эспоситонинг зарбаси кучсиз чиқди, Лунин тўпни ушлаб олди.

47. Майдон эгалари нисбатан фаол бошлашди бўлимни, аммо айтарли вазият юзага келмади, ҳозирча.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Кабреранинг бош билан берган зарбасини Лунин қайтарди!

45+3. Доланнинг зарбаси рекошетга учради ва тўп майдондан чиқиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Трентнинг узатмасидан сўнг Браим дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.

42. Ие, қизиқ ҳолат. Винисиусни йиқитишди, бош ҳакам бразилияликка “ўйна” дегандек ишора қилди, ён ҳакам эса жарима зарбаси борлигини билдирди ва шу чоғда ўйин тўхтатилди. Қойил.

40. Франнинг узатмасидан сўнг Вальверде боши билан зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.

35. Трент жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

29. Террацнинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

gettyimages-2274333384-2048x2048.jpg

28. Бугун ҳам ҳеч кимни аяб ўтирмаяпти, ҳали анча-мунча карточкалар кўрсак керак.

🟨 27. Бўлди, қизил карточка бекор қилинди, ўрнига сариқ карточка кўрсатилди.

📺 26. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

🟥 25. Омар Эль-Хилали Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатгани учун қизил карточка кўрсатилди!

🟨 23. Икки дақиқада “Реал”нинг икки нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатилди.

22. Темп бироз тушди ўйинда, дастлабки 15 дақиқалик анча қизиқарли ўтган эди.

14. Рюдигернинг зарбаси рекошетга учраб, тўп майдондан чиқиб кетди.

14. Фран Гарсия Менди ўрнига ўйинга қўшилди.

🏥 12. Ферлан Менди жароҳат олди, катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.

8. Вини! Ўзига узатилган тўпни ажойиб тарзда дарвозага йўллади, рекошетга учради тўп ва дарвоза устунига тегиб қайтди…

7. Эндиги зарба Жуддан бўлди, буниси ҳам рақиб футболчисига тегиб ортга қайтди.

4. Рубен Санчес узоқ масофадан хавфли зарба берди, бироқ ноаниқ кетди.

3. Роберто ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

1. Илк дақиқадаёқ “Реал” жарима зарбасига эга бўлди: Трент тўпни узатди, ортга қайтди, уни Феде дарвозага йўллади, мезбонлар вакили тўпни қайтарди.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лига 34-тур доирасидаги “Эспаньол” — “Реал Мадрид” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia