Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди

23 авг 2026, 02:25
Испания Ла Лигаси 2-тури доирасидаги учрашув якунланди.

"Эспаньол" — "Реал Мадрид" 1:2

Голлар: 9 - Жуд Беллингем, 30 - Алекс Калатрава, 90 - Карлос Эспи

“Эспаньол”: 13. Марко Дмитрович, 23. Умар Эль-Ҳилали, 5. Клеменс Ридель (16. Ванья Дркушич, 66’), 14. Унай Нуньеш, 21. Рохер Инохо, 4. Урко Гонсалес (10. Поль Лосано, 76’), 8. Эду Эспосито (17. Хофре Каррерас, 88’), 28. Хави Эрнандес (11. Пере Милья, 76’), 22. Алекс Калатрава (26. Рафель Бауса, 66’), 24. Тайрис Долан, 9. Роберто Фернандес.

Захира: 1. Анхель Фортуньо, 31. Льоренс Серред, 3. Квилиндсхи Хартман, 27. Адама Тимера, 20. Габриэл Москардо, 18. Маркос Фернандес, 32. Хосе Анхель Лопес.

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 4. Дин Хёйсен, 16. Ибраима Конате, 24. Дензел Дюмфрис (12. Трент Александер-Арнольд, 80’), 18. Альваро Каррерас (17. Марк Кукурелья, 64’), 8. Федерико Вальверде, 20. Бернарду Силва (6. Эдуарду Камавинга, 80’), 7. Винисиус Жуниор, 15. Арда Гюлер (25. Ян Диоманде, 64’), 5. Жуд Беллингем (19. Карлос Эспи, 80’), 10. Килиан Мбаппе.

Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Серхио Местре, 22. Антонио Рюдигер, 33. Марио Ривас, 29. Хорхе Сестеро, 21. Браим Диас, 36. Алексис Сириа.

Огоҳлантиришлар: 32 - Винисиус Жуниор, 32 - Алекс Калатрава, 59 - Клеменс Ридель, 84 - Эду Эспосито, 90+1 - Пере Милья, 90+4 - Поль Лосано

90+4. Ўйин якунланди.

90+3. Мезбонлар энди ҳужумга ўтмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. “Эспаньол” энди қолган дақиқаларда улгурармикин?!

gettyimages-2291046981-2048x2048.jpg

90. ГОЛ! Эспи “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! Диоманденинг узатмасидан сўнг Мбаппе ажойиб пас билан Карлосни таъминлади ва у гол урди!

82. Эспининг узатмасидан Мбаппе дарвоза томон зарба берди, аммо ўхшамади.

80. “Реал” сафида бирйўла учта ўзгариш амалга оширилди.

78. Вальверденинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди…

70. Винисиус ўткир бурчакдан зарба берди, аммо жуда ноаниқ бўлди.

64. “Реал”да ўзгариш, Кукурелья ва Диоманде ўйинга қўшилди.

62. Винисиус рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам бу ерда ўйин қоидаси бузилмаганини билдирди.

60. Мбаппенинг жарима зарбасидан тепган тўпи аниқ бўлмади.

59. Конатедан бош билан зарба, Дмитрович тўпни ушлаб олди.

58. Арданинг жарима зарбасидан узатган тўпини Хёйсен бош билан зарба берди, аммо рекошет бўлиб, дарвозагача бормади.

53. Бурчакдан узатилган тўпни Жуд боши билан дарвозага йўллади, бу сафар Дмитрович ажойиб сейв кўрсатди!

53. Дюмфрис ажойиб юриш қилиб дарвозага зарба берди, тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.

50. Ушбу бўлим ҳам биринчиси каби старт олди: жамоалар тўп назорат қилган ҳолда олдинга ўтишади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Эспоситонинг зарбасидан кейин тўп Куртуага келиб тушди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Яна франциялик ҳужумчи қулай вазиятдан зарба берди, аммо ноаниқ кетди.

38. Яна Килиандан зарба, бироқ буни ҳам “Эспаньол” посбони бартараф эта билди!

33. Мбаппе катта тезликда жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди ва уни Дмитрович қайтарди. Кейинги зарба Дюмфрисдан бўлди, бироқ бу ноаниқ…

31. Барчаси қайтадан бошланади ва ўйин қизийди анча.

gettyimages-2291593109-2048x2048.jpg

30. ГОЛ! Калатрава ҳисобни тенглаштирди! Чап қанотдан узатилган тўпни Алекс дарвозага зарба бериб, жойлади!

26. Яна бир зарба мезбонлардан: бу сафар Фернандес тепди, аммо ноаниқ бўлди.

26. Риделнинг кучли зарбасидан кейин тўпни Куртуа қайтарди!

23. Хёйсеннинг қоши ёрилган шекилли, қонаб турибди. Ҳакам унга тиббий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

20. Дюмфриснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

15. Мбаппенинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп Дмитровичга бориб тушди.

14. Яна Мадрид фаол, жамоанинг ҳаракатлари тезроқ иккинчи голга уриниш эканлиги сезилиб турибди.

10. Тезкор гол кўрдик ўйинда, энди буёғига барселоналиклар нима қила олишади?!

gettyimages-2291590472-2048x2048.jpg

9. ГОЛ! Беллингем ҳисобни очди! Гюлернинг жарима зарбасидан узатган тўпини Жуд боши билан дарвозага жойлаб қўйди!

8. Тўп назорати тўлиқ мадридликларда, жамоа ҳужумлар ташкил этишга интилмоқда.

2. Илк дақиқалардан ўйин тўқнашув билан бошланди: Гюлер ва Эспосито тўқнашди, бош ҳакам бунга эътибор ҳам бермади.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигаси 2-тури доирасидаги "Эспаньол" — "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›