

ЖЧ, L гуруҳи, 1-тур
Англия — Хорватия 4:2
Голлар: 12 - Харри Кейн, 36 - Мартин Батурина, 42 - Харри Кейн, 45+5 - Петар Муса, 47 - Жуд Беллингем, 85 - Маркус Рашфорд
Англия: 1. Жордан Пикфорд, 24. Рис Жеймс, 5. Жон Стоунз (6. Марк-Израэль Гехи, 87’), 2. Эзри Конса, 3. Нико О'Райли, 8. Эллиот Андерсон, 4. Деклан Райс (17. Морган Рожерс, 72’), 10. Жуд Беллингем (25. Жед-Хотеп Спенс, 80’), 20. Чуквунонсо Мадуэке (7. Букайо Сака, 72’), 18. Энтони Гордон (11. Маркус Рашфорд, 72’), 9. Харри Кейн.
Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 15. Даниэль Бёрн, 26. Жарелл Куанса, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 21. Эберечи Эзе, 19. Олли Уоткинс, 22. Айван Тони.
Хорватия: 1. Доминик Ливакович, 6. Йосип Шутало, 22. Лука Вушкович (24. Марко Пашалич, 66’), 4. Йошко Гвардиол, 2. Йосип Станишич, 10. Лука Модрич (8. Матео Ковачич, 58’), 14. Иван Перишич, 17. Петар Сучич, 16. Мартин Батурина (13. Никола Влашич, 78’), 15. Марио Пашалич (9. Андрей Крамарич, 78’), 26. Петар Муса (20. Игор Матанович, 66’).
Захира: 12. Ивор Пандур, 23. Доминик Котарски, 3. Марин Понграчич, 5. Дуе Чалета-Цар, 25. Мартин Эрлич, 18. Кристиян Якич, 7. Никола Моро, 19. Тони Фрук, 21. Лука Сучич, 11. Анте Будимир.
90+6. Ўйин якунланди!
90+6. Кейннинг зарбаси осмон-у-фалакка йўл олди.
90+5. Сака ва Рашфорд катта тезликда қарши ҳужумга қочиб кетишди, бироқ якуний зарбани бера олмади Маркус…
90+4. Крамаричнинг зарбаси Англия футболчисига тегиб, ортга қайтди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
86. Ўйин тақдири ҳал бўлди, дейиш мумкин. Тухел шогирдлари 3 очкони қўлга киритишга яқин.

85. ГОЛ! Рашфорд ҳисобни яна оширди! Қарши ҳужумга ўтди Англия ва Маркус ҳимоячини алдаб, зарба берди ҳамда гол урди!
84. Ковачичнинг зарбаси кучсиз чиқди, тўп Пикфорднинг қўлига бориб тушди.
82. Спенсга жуда зўр узатма берилди, аммо унинг зарбасини Ливакович қайтарди…
81. Сучичнинг зарбаси ноаниқ бўлди, бироқ кучли эди.
77. Яна бир зарба Хорватиядан, бу сафар Матановичдан ва яна Пикфорд ўз ўрнида!
76. Пашаличнинг кучли зарбасини Пикфорд қийинчилик билан қайтариб юборди!
75. Рашфорд сал қолса рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, гол уриши мумкин эди.
🔄 72. Англия бир вақтнинг ўзида бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди.
69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
68. Англия ҳужумга ўтмоқда, ўйин анчагина қизиб боряпти.
55. Яна инглизлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди, темп юқори анчагина.

⚽️ 47. ГОЛ! Белинггем ҳисобни оширди!
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди!
🕘 45+6. Худди шу темпда биринчи бўлим якунланди.

⚽️ 45+5. ГОЛ! Петар Муса ҳисобни тенглаштирди! Ҳужумчи ўзига келиб тушган тўпни дарвозага йўллади ва гол урди!
45+4. Пашаличнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
45+1. Жеймснинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвозагача бормади.
45. Дастлабки бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Биринчи бўлим анчагина қизиқалри тус олди, учта гол кўрдик, мазмунли ўйин.

⚽️ 42. ГОЛ! Кейндан дубль! Бурчакдан узатилган тўпни Харри дарвозага йўллади ва бу голга айланди!
41. Англия яна ташаббусни ўзига олмоқда.
37. Буёғига англияликлар қандай реакция кўрсатишади, кузатамиз!

⚽️ 36. ГОЛ! Батурина ҳисобни тенглаштирди! Мартин жарима майдончаси ташқарисида ўзига келиб тушган тўпга зарба берди ва гол урди!
31. Мадуэкенинг узатмасига Жуд зарба беролмай қолди…
30. Тўп назорати бўйича устунлик хорватияликларга ўтди.
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
21. Беллингем катта тезликда олдинга юриш қилиб, бир неча футболчидан ўтганди, аммо якунда тўпни рақибларига олдириб қўйди.
16. Мадуэке ўнгдан жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, бироқ ўхшамади.
13. Тезкор гол кўрдик, десак ҳам бўлади. Буёғига Хорватия нима қилади, кўрамиз.

⚽️ 12. ГОЛ! Кейн пенальтидан ҳисобни очди! Иккинчи уриниш муваффақиятли бўлди!
11. Ҳа! Пенальти қайтадан амалга оширилади!
11. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Ливакович тўпга чиқишда қоидани бузган бўлиши мумкин.
10. Ливакович!!! Кейннинг пенальтидан берган зарбасини Хорватия посбони қайтарди!
9. Пенальти, Хорватия дарвозаси томон! Модрич Мадуэкега нисбатан қўполлик ишлатди.
8. Кейннинг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
3. Бурчакдан узатилган тўпни Шутало дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ кетди.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни L гуруҳи 1-туридан ўрин олган Англия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



