Лионель Месси: “Херардо Мартинонинг тайинланишига мени ҳеч қандай алоқам йўқ”
25 июл 2013 10:06
Янгиликлар
Лионель Месси: “Херардо Мартинонинг тайинланишига мени ҳеч қандай алоқам йўқ”
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси аргентиналик Херардо Мартинони жамоа бош мураббийлигига тайинланишига унинг ёрдами бўлганлиги ҳақидаги маълумотга аниқлик киритди.
“Херардо Мартинонинг тайинланишига мени ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен бу қарорни тушунтирмоқчи эмасман. Бу ишлар билан раҳбарият шуғулланади”.
“Аммо мен Мартинони яхши мураббий деб ҳисоблашимни айтиб ўтишим мумкин. Уни шахсан танимайман, кўрмаганман ҳам”.
“Мен Мартинонинг тайинланишига ижобий қарайман, чунки у Парагвай терма жамоаси ва “Ньюэллс Олд Бойз” клубида нимага қодирлигини кўрсатди”.
“Умид қиламанки, “Барселона”да ҳам ҳаммаси яхши бўлади. Аммо биз қийин мавсумга тайёрланишимиз керак”, - деди Месси.

championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар