Лионель Месси айни вақтда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси номини айтди

Nozimov Nig'monxo'ja
12 сен 2023, 09:12
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси айни вақтда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.

“Менимча, айни вақтдаги энг яхши ҳимоячи — Кристиан Ромеро. У Эквадорга қарши яхши ўйин кўрсатди ва менинг қарашларим бўйича Ромеро ўйининг энг яхшиси бўлди. У менга доим олдинда ўйнашим кераклигини айтади, чунки Ромеро доим рақиб билан бирга бир ҳаракат қилишни истайди. Ҳужумкор футболчилар учун айнан шундай ҳимоядаги шерик лозим”,-деб фикрини якунлаган Лионель Месси. 

25 ёшли ҳимоячи жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида АПЛ баҳсларининг 4 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Унинг Трансфермаркт порталидаги нархи 60 миллион евро.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com