"Лион" Матичга қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
30 дек 2023
"Ренн" ярим ҳимоячиси Неманья Матичга "Лион" томонидан қизиқиш мавжуд.

"Лион" майдон марказини кучайтириш учун бор эътиборини "Ренн" ярим ҳимоячиси Неманья Матичга қаратди. Ҳозирда футболчи билан шартнома имзолаш имконияти кўриб чиқилмоқда. "Лион" Матичнинг тажрибаси ва жисмоний имкониятларини юқори баҳолайди.

Футболчи "Ренн"ни тарк этмоқчи, бироқ "қизил-қоралар" бош мураббийи Жюльен Стефан уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Матич 2023 йилнинг ёзида "Рома"дан француз клубига ўтган эди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Ҳимоячи жорий мавсум Лига 1 ва Европа Лигасида 19 та ўйин ўтказиб, 3 та голга ассистентлик қилди ва 7 та сариқ карточка олди. 

Transfermarkt портали 35 ёшли сербиялик футболчини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "тўқувчилар" 17 турдан кейин Лига 1 да 15-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe