UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  3 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   1 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  10 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  3 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  14

"Лион" 12 йил деганда яна кубок финалига чиқди Янгиликлар

"Лион" 12 йил деганда яна кубок финалига чиқди

Тунда Франция кубоги ярим финали доирасида "Лион" жамоаси "Валенсьен"ни қабул қилди.

Беллашувда Пьер Саж шогирдлари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, "Лион" 12 йил деганда яна кубок финалида ўйнайди. Финалда уларга қарши ПСЖ - "Ренн" жуфтлиги ғолиби майдонда саф тортади.

"Лион" охирги марта 2012 йил финалда тўп тепган ва "Кевийи" жамоасини Лисандро Лопеснинг ягона голи эвазига мағлуб этган. Қизиғи ўша финалда Александр Ляказетт ҳам асосий таркибда ўйнаган. Ляказетт кечаги баҳсда дубль қайд этди ва худди "Лион" каби 12 йил ўтиб яна Франция кубоги финалида ўйнаши мумкин. Жамоа умумий ҳисобда мамлакат кубогини 5 бор қўлга киритган.

Франция кубоги

Ярим финал

02.04.2024

"Лион" - "Валенсьен" 3:0

Голлар: А.Ляказетт (пен.) 51, 57, Гифт Орбан 75


Эслатиб ўтамиз, "Лион" Франция чемпионатида 27 турдан кейин бор йўғи 10-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
03 апр 13:59:19
Davronov_Rahimjon_023
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Necha bor kubokni yutganini yozmapsizlar-ku!
5 marotaba qo'lga kiritgan ekan
   
03 апр 13:39:10
REAL MADRID
Necha bor kubokni yutganini yozmapsizlar-ku!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика