

"Лингард трансфер бозорида. Демак, унинг агентлари футболчини исталган клубга таклиф қилиши мумкин ва у бизга таклиф қилинди ҳам. Лингарднинг варианти кўриб чиқилмоқда", - деди Брейдо.
Айни дамда Лингард эркин агент мақомида. У ўтган мавсумни "Ноттингем Форест" таркибида ўтказиб, 20 ўйинда 2тадан гол ва ассист қайд этди.



