Линекер: "Куман "Барселона"нинг энг қийин даврига тўғри келиб қолди"

Mirjalol Normatov
7 окт 2021, 01:11
Англия термасининг собиқ футболчиси Гари Линекер "Барселона" бош мураббийи Роналд Куманнинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Куман "Барселона"нинг энг қийин даврига тўғри келиб қолди. Ҳозирда жамоани чуқурликдан олиб чиқиш жуда қийин иш бўлади.

Жамоанинг барча ўйинларини кўряпман. Улар "Лестер"дан кейин менинг иккинчи жамоам. Узоқ йиллар давомида "Барса"нинг ўйинларини кўриб, Месси кетса қандай бўлар экан деб ўйлардим. Жавобини ҳаммамиз кўриб турибмиз", - деди Линекер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal