UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Линделёф ўйнаётган пайтда унинг уйига номаълум шахслар бостириб киришди Янгиликлар

Линделёф ўйнаётган пайтда унинг уйига номаълум шахслар бостириб киришди

Номаълум кимсалар "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёфнинг уйига бостириб киришди.

Ушбу воқеа чоршанба куни 27 ёшли швед футболчиси Премьер-лига доирасида "Брэнтфорд"га қарши ўйнаётган пайтда содир бўлган.

Футболчининг рафиқаси Майянинг айтишича, босқинчилар Манчестердаги уйларига бостириб киришидан олдин у ўз хонасиини қулфлаб олиб, кичкинтой болалари билан яширинишга муваффақ бўлган.

"Вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, аҳволимиз яхши. Лекин, бу ҳолат мени ва болаларни жуда қўрқитди. Ҳозир биз Швециядамиз, оиламиз билан вақт ўтказяпмиз", — деб ёзди Майя Инстаграм саҳифасида.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник бугун Викторга дам берди ва уни 22 январь куни "Вест Хэм"га қарши ўйинга чақирмади.

"У нима содир бўлганини айтди. Линделёф хотини ва болаларини ташлаб кетмоқчи эмас. Биз бугун у машғулот ўтказмаслигига, эртага эса ўйнамаслигига келишиб олдик", - деди немис мураббийи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика