

14 ва 15 декабрь куни ўтиши керак бўлган "Ницца" - "Сент-Этьен" ва "Нант" - "Монпелье" ўйинлари бошқа куни бўлиб ўтади.
Франциядаги намойишлар туфайли ўйинлар кўчирилиши давом этмоқда. Аввалига улар ёнилғи нархи ошиши туфайли норозилик намойишларини ўтказишган эди, аммо энди улар ижтимоий нотенгликка қарши чиқишмоқда. Полиция ўйинларни бошқа кун ўтказиш ҳақида лига раҳбариятига мурожаат қилган эди.



