Лига 1да ўйинлар кўчирилиши давом этмоқда

Aslanov Jasurbek
13 дек 2018, 10:53
Лига 1 расмий сайти 18-турнинг икки учрашуви кўчирилиши ҳақида эълон қилди.

14 ва 15 декабрь куни ўтиши керак бўлган "Ницца" - "Сент-Этьен" ва "Нант" - "Монпелье" ўйинлари бошқа куни бўлиб ўтади.

Франциядаги намойишлар туфайли ўйинлар кўчирилиши давом этмоқда. Аввалига улар ёнилғи нархи ошиши туфайли норозилик намойишларини ўтказишган эди, аммо энди улар ижтимоий нотенгликка қарши чиқишмоқда. Полиция ўйинларни бошқа кун ўтказиш ҳақида лига раҳбариятига мурожаат қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com