Лига 1. Мбаппе мавсумни тўпурар ва энг яхши ассистент сифатида якунлади
22 май 2022 09:30
Янгиликлар
Лига 1. Мбаппе мавсумни тўпурар ва энг яхши ассистент сифатида якунлади
Аввалроқ, Килиан Мбаппе ПСЖ билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтиргани ҳақида хабар бергандик.
Франция чемпионати 38-турида ПСЖ Мбаппенинг хет-триги эвазига “Мец”ни 5:0 ҳисобида таслим этди.
23 ёшли футболчи жорий мавсум Лига 1'да 35 ўйинда қатнашиб, 28 та гол урди ва 17 пасни ўз ҳисобига ёздирди. Мбаппе мусобақа тўпурари ва энг яхши ассистенти соврини соҳибига айланди.
Тўпурарлар рўйхатида Виссам Бен-Йеддер (“Монако”, 25) иккинчи бўлган бўлса, Лионель Месси 14 пас билан ассистентлар жадвалида жамоадошидан кейинги ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар