

Олдинроқ клуб Марсело Бьелсани истеъфога чиқарганди. Унинг қўл остидаги жамоа сўнгги 4 ўйиннинг барчасида мағлуб бўлиб, дарвозасидан 20та гол ўтказиб юборди.
Бьелса 2018 йилдан буён "Лидс"ни бошқариб келаётганди. Бьелса билан жамоа 16 йил деганда илк марта АПЛга қайтди.
Марш 2021 йилнинг 1 июлидан 5 декабрига қадар "Лейпциг"ни бошқарганди. Унинг даврида "буқалар" атиги 38 фоиз очко жамғарганди.
Айни дамда "Лидс" АПЛда 23 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.



