"Лидс" "Реал" футболчисини харид қилмоқчи

3 янв 2020, 00:43
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес фаолиятини Англияда давом эттириш мумкин.

"Todofichajes" хабарига кўра, испаниялик футболчининг хизматларига "Лидс Юнайтед" бош мураббийи Марсело Бьелса қизиқиб қолган. 29 ёшли Васкеснинг ўзи ҳам фаолиятини Англияда давом эттиришга қарши эмас. Тез орада томонлар ўртасида музокаралар бошланади. 

Жорий мавсум "Реал" таркибида 18 ўйин ўтказган Лукас 1 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Todofichajes