"Лидс" Рафиньяни "Барселона"га 35 млн еврога сотишни рад этди

Alisher
26 мар 2022, 11:35
"Лидс" ҳужумчи Рафиньяни "Барселона"га сотишдан бош тортди.

Англия клуби каталонияликларнинг 25 ёшли бразилиялик борасидаги 35 миллион евро миқдоридаги таклифини рад этди.

Клуб футболчини фақат 75 миллион евро миқдоридаги харид қилиш ҳуқуқи фаоллашган тақдирда сотишини билдирди.

Рафинья 2021/22 йилги мавсум "Лидс" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es