UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  0 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  2 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9

МЮ "Лидс" билан тўқнашувда қийинчиликка учради, аммо супер баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди (ўйин атрофидаги воқеликлар) Янгиликлар

МЮ "Лидс" билан тўқнашувда қийинчиликка учради, аммо супер баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди (ўйин атрофидаги воқеликлар)

Англия футболи атмосфераси шунчаки қойилмақом даражада.

Турнир жадвали "Ливерпуль" ва "Сити"ни Шимоли-Ғарбий дербининг бош қаҳрамонига айлантирган бўлса-да, "Манчестер Юнайтед" яна тарихий рақиби "Лидс"га қарши ўзига хос тўқнашувда қатнашди. Қайноқ учрашувни кузатиш учун Sports.ru ижодкорлари стадионда ҳозир бўлишди.

"Атиргуллар дербиси"нинг илдизлари Ланкашир ва Йоркшир ўртасидаги узоқ давом этган кураш ҳамда XV асрдаги "Қизил ва оқ атиргуллар уруши" (Ланкастерлар йоркларга қарши, яъни "Тахтлар ўйини" фильмидаги Ланнистерлар Старкларга қарши деб номланади)га бориб тақалади. Манчестер ва Лидс ўртасидаги масофа 65 км ва бу шаҳарлар саноат инқилоби давомида иқтисодий таъсир учун курашдилар. 1970-1980 йилларда маҳаллий безорилар мамлакатдаги энг қонли тўқнашувларни уюштирганида, футболдаги жанжаллар Англия шимолини даҳшатга солди. Майдонда интрига 1991/92 йилги мавсумда, "Лидс" ва "Юнайтед" чемпионлик учун курашган пайтда вужудга келди.

16 йил ичида "Лидс" Премьер-лигани тарк этди, клублар Англия ва Лига Кубокларида икки марта тўқнаш келишди ва ўтган мавсумда "Атиргуллар дербиси"нинг элит дивизионга қайтиши пандемия соясида қолди: "Олд Траффорд"да 6:2 ва "Элланд Роад"да 0:0 томошабинларсиз ўтди.

2021 йил август ойида Манчестерда бўлиб ўтган учрашув томошабинлар сони бўйича чекловсиз илк ўйин бўлиб, унда Бьелса жамоаси 1:5 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олган эди. "Лидс" мухлислари жавоб ўйинига нафратга тўлиб-тошган ҳолда етиб боришди.

Лидс марказий вокзалини якшанба куни эрталабдан махсус экипировкалар билан таъминланган полиция отрядлари назорат қилди.

"Юнайтед" мухлислари кўринмасди, лекин ножоиз ҳаракатларни амалга оширишда айбланган Гринвудга қаратилган сўзлар эшитилди.

"Элланд Роуд" шаҳар чеккасида жойлашган бўлиб, оддий ўйин кунларида ҳам унга бориш осон эмас. Учрашувдан 3 соат олдин Уберни кутиш 20 дақиқани олди, ниҳоят ҳайдовчи келди ва афсус билан деди: "Умид қиламанки, сиз мен ўйлаган жойга бормайсиз... Оҳ".

Ёмғир логистикани мураккаблаштирди: ҳафта охиридаги бўрон бутун Англияни қамраб олди ва жума куни кучли шамолли Юнис тўфони ўрнига ёмғирли Франклин тўфони келди.

"Элланд Роуд"даги турга мавсумнинг энг муҳим ўйини сифатида тайёргарлик кўрилди. "Ливерпуль" аллақачон Лидсга келиб кетган эди, аммо бу галги рақиб билан учрашув барчани ҳаяжонга солди. Ўйин олдидан қўриқчилар Премьер-лиганинг халқаро телерадиокомпаниялар билан ишлаётган операторларини бир неча соатга ушлаб туришди. Муаммо учрашув вақтида жиҳозлар сақланадиган жойда эди: одатда у майдон четига жойлаштирилади, бироқ маҳаллий вакиллар мухлислар майдонга ёриб киришса, камера ва микрофон стендларини улоқтира бошлаши мумкинлигидан хавотирда эди.

Дўстона кайфият фақат матбуот марказида эди, у ерда тўсатдан шоколадлар пайдо бўлди. Маҳаллий журналистлар ҳазил қилишди: "Биз "Манчестер Юнайтед" олдида шундай кўриниш берамизми? "Йўқ, биз шунчаки яхши одамлар эканлигимизни кўрсатмоқчимиз!"

Ўша пайтда трибунадаги "ёқимли одамлар" Рафиньянинг футболкасини олишини илтимос қилиши ҳақидаги плакатлар билан Роналдуни масхара қилишди.

“Манчестер Юнайтед”нинг захира футболчилари тўлиқ бўлмаган трибуналар томонидан катта шов-шувларсиз кутиб олинди. "Лидс" аъзолари эса олқишлар остида "чўмилишди". Аммо ўйинчиларнинг қулоғи учун ҳақиқий синов улар ўйнашга чиққанларида бошланди: асосий рақибни "соғиниб қолган" "Элланд Роуд" ғазабини яшириб ўтирмади.

"Манчестер Юнайтед"ни ўзига душман деб биладиган "Лидс" ва "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Доминик Маттео ўйин олдидан берган интерьвюсида об-ҳаво ҳақида оптимистик тарзда гапирди: кучли ёмғир айнан мезбонларнинг фойдасига ишлади.

"Мен "Юнайтед"га қарши ўйнашни яхши кўрардим, бу менинг энг севимли учрашувларим эди! Бугун жисмоний кучга таянган ҳолда ўйнашади, буни эса маҳаллий мухлислар хуш кўришади. Шубҳасиз, шовқинли бўлади ва мен электр атмосферага шубҳа қилмайман. Ва бундай ёмғирда ҳам жуда кўп кураш бўлади, шунинг учун "Лидс"да бугун яхши натижа учун имконият бор".

Башоратлар дарҳол амалга ошди: 10-дақиқага келиб, "Лидс"нинг оқ либоси ифлос бўлишга улгурди. Бир дақиқадан сўнг бунга қон ҳам қўшилди: Мактоминей ва Кохнинг бошлари тўқнашди ва "Лидс" ярим ҳимоячисининг боши ёрилди. Атрофдаги мухлислар баланд овозда ҳуштак чалиб, майдонга сакрашга ва ўч олиш учун Скоттга зи1н етказишга шай туришарди.

Трибуналар фақат тайм охирига келибгина жим қолишди: бурчакдан оширилган тўпни Магуайр боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. "Элланд Роуд" сукунатга чўмди: на ҳуштак, на ҳақорат, фақат қизил чироқлар ва байроқ остида байрам қилаётган, "Манчестер Юнайтед" ўйинчиларига бир-иккита тангалар ташлаб, шодликка тўла меҳмонлар сектори.

Стадони танаффусга ҳам жимгина кетди: Фернандеш меҳмонларнинг устунлигини таъминлади ва кутилмаганда ҳакамдан танбеҳ олди. Унинг фикрича, "Юнайтед" футболчилари ўзларининг гол нишонлашлари билан мухлисларни ғазаблантиришди.

Танаффус вақтида кайфият бутунлай ёмонлашиши мумкин эди: стадион буфетларида чой тугаб қолганди. Йоркшир ўзининг чой ширкати билан машҳур эканлиги инобатга олинса, бу ажабланарли: деярли ҳар бир инглиз уйида бир қути Yorkshire tea бор.

Танаффусдан сўнг ёмғирдан зарар кўрган майдонга қайтган иккала жамоа ҳам фақат олдинга интилди. Родриго мўлжални аниқ нишонга олди: у чап қанот бўйлаб юрди ва гўё узатмани амалга оширмоқчи бўлганди, аммо тўп ҳайратланарли траектория билан Де Хеа дарвозаси тўққизлигига кирди.

Мухлислар байрам қилишга улгурмаган бир пайтда, бир дақиқадан сўнг "Лидс" иккинчи голни урди: Жеймс жарима майдончасига пас узатди, Рафинья эса осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Ўша пайтда стадион ақлдан озди.

Уларнинг кайфиятини ҳатто “Манчестер Юнайтед”нинг кечиктириб урилган голлари ҳам бузмади. Аввалига янги Фред Санчо билан дарвоза томон учиб борди ва яқин бурчакни нишонга олди. Twitter'да дарҳол бразилиялик футболчи жорий мавсумда клублар миқёсида Мессидан кўпроқ гол ургани ҳақидаги статистик маълумотлар тўлиб кетди.

Фернандес ўйинга нуқта қўйди: у Эйлингни осонгина алдади ва вазиятни тўғри баҳолаб, Эланга томон пас берди. Том фақат нишонни аниқ олиши лозим эди ва ундан-да ортиғини бажариб, тўпни Мельенинг оёқлари орасидан ўтказди.

Якунда, дербида бўлиши керак бўлган ҳолат содир бўлди, ҳа тўғри топдингиз — жанжал. Ажабланарлиси, ўйинда четлатиш кузатилмади: иккинчи таймда 9 нафар футболчи сариқ карточка олди.

Ҳуштак янграгандан сўнг "Элланд Роуд" ўз ўйинчиларини қарсаклар садоси остида кузатиб қўйди. Ўйиндан кейин эса ҳаммаёғи шалаббо бўлган Бруну энг бахтли одамдек кўринди. Гарчи у об-ҳаво яхшироқ бўлиши мумкин эди, деб шикоят қилган бўлса-да, 

"Шартлар рақибнинг қўлида эди, аммо биз ўз имкониятларимизни голга айлантирдик. Бу менинг Лидсдаги биринчи ўйиним, муҳит ажойиб эди. Мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдирмоқчиман. Улар бутун ўйин давомида куйлашди ва энди улар ғалабани нишонлашга лойиқдир. Қани энди ҳаммамиз буни бир жойда жам бўлиб, "ювсак". Барчамиз бунга ҳақлимиз!"

Улар ҳақиқатан ҳам ғалабани нишонлашди. Чунки бўрон ортидан бир нечта темир йўл линияларини сув босганлиги сабабли Лидсдан барча йўналишдаги поездлар бир неча соатга кечиктирилди.

Лидс – Манчестер Юнайтед 2:4 

«Элланд Роуд»

Голлар: 0:1 – 34 Магуайр, 0:2 – 45 Бруну Фернандеш, 1:2 – 53 Родриго, 2:2 – 54 Рафинья, 2:3 – 70 Фред, 2:4 – 88 Эланга.

Лидс – Мелье, Эйлинг, Льоренте (Гелхардт, 46), Стрейк, Даллас, Кох (Фирпо, 31), Форшоу, Клих, Харрисон (Рафинья, 46), Родриго, Джеймс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделёф, Шоу, Погба (Фред, 67), Лингард (Эланга, 67), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Роналду (Варан, 85), Санчо.

Огоҳлантиришлар: Роналду (54), Стрейк (61), Эйлинг (68), Форшоу (76), Мактоминей (77), Рафинья (81), Шоу (90), Фирпо (90), Клих (90).

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика