UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  7 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Биз ҳеч нарсадан қўрқаётганимиз йўқ" Янгиликлар

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Биз ҳеч нарсадан қўрқаётганимиз йўқ"

ОФК кубоги Интерзонал финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Чан Хиу Минг иштирок этди.

"Авваламбор ассалому алейкум. Сизларни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ҳозирги пандемия шароитида Қарши шаҳрига етиб келиш учун 2 кун вақт сарфладик. "Насаф" кучли жамоалардан бири. Улар ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп тепади. Биз ҳам яхши тайёргарлик кўриб келдик. Майдонга ҳар доим ғалаба учун чиқамиз",- дейди Чан Хиу Минг. 

"Жамоамиз эртанги ўйинга тайёр. Насиб қилса яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди футболчи Нган Лок Фунг. 


- "Насаф" жамоасини қай даражада ўргандингиз?

- Рақиб яхши шаклланган жамоа. Қанотлардан кескин ҳужумлар ташкил қилади. Ўзбекистон Суперлигасида кучли ўйин кўрсатмоқда. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа олдига ОФК кубоги ва ички чемпионатда қандай мақсадлар қўйилган?

- Жамоамиз жуда ёш жамоа. Ташкил топганига 4 йил бўлди. ОФК кубогида илк бор иштирок этмоқдамиз. Лекин биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Миллий терма жамоа аъзолари ҳам кўпчиликдан иборат. Олдимизга доим чемпионликни мақсад қилиб қўямиз. 

- "Насаф" халқаро майдонда жуда ҳам тажоввузкор ўйин кўрсатади. Эртага ҳам ўз майдонида ўйнайди. Вазиятга реал баҳо берсак "Ли Ман" эртага иккинчи рақам остида ўйнайдими ёки ҳужумкор футбол кўрсатишга жамоанинг имкониятлари етадими?

- Биз икки кун йўл юриб келдик. Лекин ҳозир нормал ҳолатдамиз. Ўйинга тайёрмиз, дея оламан. Ўйин давомида кўрсатамиз. 

- Ўзбек футболи ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

- Ўзбекистон ҳақида нима дейишим мумкин? Кўриниб турибди шаҳарлар чиройли. Вазият яхши бўлиб кетганда келиб яна бемалол кўришим мумкин. Чунки меҳмонхонадан ташқарига чиққанимиз йўқ. ФИФА рейтингига қарасак ҳам Ўзбекистон биздан юқорида. Футболчиларингиз агрессив ҳаракат қилади. 

- Қаршига ўзингиз истаган таркиб билан етиб келдингизми? Жароҳатлар ва йўқотишлар борасида маълумот бера оласизми?

- Жиддий жароҳат олган футболчиларимиз йўқ.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика