

“Бизда Шик трансфери учун 29 млн евро йўқ. Бошқа ечим топиш керак. Биз Патрик билан тўлақонли шартнома тузишга қарши эмасмиз”, — дейди Маркус Кроше.
Маълумот учун, Шик мавсум аввалида “Рома”дан ижарага олинган. Томонлар айни дамда футболчининг тўлақонли шартномаси борасида музокара олиб бормоқда, бироқ “буқалар” “Рома” талаб қилаётган 29 млн еврони тўлай олмаслигини маълум қилган.



