

"Буқалар"нинг трансфер нишони "Зальцбург" ҳужумчиси Хван Хи Чханга қаратилган, дея хабар қилди Bild. Жамоа раҳбарияти аллақачон 24 ёшли кореялик футболчининг агентлари билан алоқага чиққан.

Маълумот учун, Чхан Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Зальцбург" таркибига 2015 йилда (19 ёшида) қўшилганди. Футболчи австрия чемпионатининг жорий мавсумида 20та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 9тадан гол ва голли узатмани ёздириб қўйди.



