"Лейпциг" "Арсенал" учун Упамеканонинг нархини туширди

Alisher
15 окт 2020, 18:05
"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано ёзда "Арсенал"га ўтишга яқин.

21 ёшли франциялик футболчи бир неча бор Лондон клубига ўтиши мумкин эди, аммо "буқалар" раҳбарияти ҳимоячининг нархини доим кўтаришди.

Энди ўйинчи Лондон клубига 30 миллион фунт эвазига қишки трансферлар ойнасида ўтиши мумкин. Футболчи учун шунингдек "Челси" ва "Барселона" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Ўйинчи жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun