Левченко "Нефтчи"да қоладими? Мураббий бу саволга жавоб берди

Khoja
29 ноя 2025
"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко фарғоналиклар билан ҳали янги шартнома имзоламаганини эълон қилди.

"Бугунги кунга келиб "Нефтчи" билан шартномамни узайтирганим йўқ. Ҳозирча ҳеч қайси бошқа жамоа билан музокара ўтказганим йўқ. "Хоразм"га қарши баҳсдан кейин "Нефтчи" раҳбарияти билан гаплашаман, ўшанда барчаси аниқ бўлади", - деб интервю берган Левченко Нарзулла Сайдуллаевга.

Эслатиб ўтамиз, Левченко 2022 йилнинг 2 июлидан бери жамоани бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси йил якунида тугайди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia