

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, жамоани эндиликда Хавьер Перейра бошқаради. Томонлар 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Шартномада битимни узайтириш борасида банд бор.
"Леванте" Ла Лигада 8 турдан сўнг 18-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 4 очко бор.
Перейра шогирдлари кейинги ўйинни ўз майдонларида 17 октябрь куни "Хетафе"га қарши ўтказишади.




