"Леванте" янги бош мураббийни таништирди
07 окт 2021 15:40
Янгиликлар
"Леванте" янги бош мураббийни таништирди
Яқинда Хуан Рамон Лопес Мунисни истеъфога чиқарган "Леванте" ўзига янги мураббий топди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, жамоани эндиликда Хавьер Перейра бошқаради. Томонлар 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Шартномада битимни узайтириш борасида банд бор.
"Леванте" Ла Лигада 8 турдан сўнг 18-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 4 очко бор.
Перейра шогирдлари кейинги ўйинни ўз майдонларида 17 октябрь куни "Хетафе"га қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар