

“Леванте” жамоаси ўз майдонида “Вильярреал” клубини қабул қилди. Валенсиядаги “Сьюдад де Валенсия” стадионида кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ягона гол ўйиннинг 88-дақиқасида “Леванте” ярим ҳимоячиси Хосе Моралес томонидан киритилди. Моралес белгиланган пенальтини голга айлантириб, жамоасига мавсумнинг илк ўйинидаги дастлабки ғалабани тақдим этди.



