

Учрашувда Роберт Левандовски дублни расмийлаштирди ва профессионал фаолиятидаги 600 ҳамда 601-голларини уришга эришди. XXI асрда бундай натижага фақатгина икки футболчи эришганди – Криштиану Роналду ва Лионель Месси.
У “Барселона” сафида 16 та (14 ўйин), “Бавария”да 344 та (375 ўйин), “Боруссия Д”да 103 та (186 ўйин), “Лех”да 41 та (82 ўйин) “Знич”да 21 та (32 ўйин) гол урган бўлса, Польша ТЖ сафида 134 баҳсда 76 та тўп киритганди.


