

“Тез орада учрашув бўлади, аммо ҳозирча айтарли ҳеч нарса содир бўлмади. Нима бўлаётганини сезиб турибман. Вазият мен учун у қадар осон эмас”, дейди ҳужумчи.
33 ёшли польшаликнинг “қизиллар” билан тузган амалдаги келишуви 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум жамоа либосида 43 ўйинда қатнашиб, 48+6 натижа кўрсатди. “Барселона” Левандовскини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.



