Левандовски учинчи маротаба кетма-кет йил ўйинчиси номига сазовор бўлди
11 фев 2014, 16:32
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски 2013 йил якунлари бўйича Польшанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
25 ёшли ҳужумчи ушбу фахрли номга учинчи маротаба кетма-кет сазовор бўлаяпти.
Ўтган йили польшалик футболчи Германия чемпионатида 24 та гол уришга эришган. Бундан ташқари у Чемпионлар лигасининг 13 та ўйинида 10 та гол уришга муваффақ бўлганди.