

"Мен "Бавария" ўйинчисиман. Миш-мишларга эътибор бермайман. Улар ҳар йили чиқади, уларга эътибор бермайман. Бир бор "Реал" президенти билан Мадридда учрашганман, аммо барчаси шу. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман", - дейди польшалик футболчи.
Левандовски 2014 йилнинг июлидан бери Мюнхен жамоасида ўйнайди. Унинг шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Роберт жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.


