Левандовски ўзи билан бирга ишлаган мураббийлар ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
27 сен 2021, 23:33
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзи билан бирга ишлаган мураббийлар ҳақида гапирди.

- Сиз жаҳоннинг энг кучли мураббийлари билан бирга ишладингиз. Улар сиздан нимани кутишганди, сиз улардан нималарни ўргандингиз?
- Клопп даврида рақибга босим уюштириш ва тўпни олиб қўйиш каби жиҳатларни ўргандим. Гвардиола билан эса тактикадаги қарашларим ўзгарди.

Анчелотти менга ишонч баҳш қилди. Флик эса майдонда нима қилишим кераклигини ипидан-игнасигача тушунтириб берган. Унинг камтарлиги жамоадаги рақобатбардош атмосферани оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal