

Бундеслига якунланишига бир тур қолганда Левандовски ҳисобида 29 та, Обамейянгда эса 25 та гол бор.
"Биринчи даврада 18 та гол - катта муваффақият. Ўшанда Обамейянгдан 3 та голга ортда қолаётган эдим ва мавсумнинг иккинчи қисмида у шундай давом этади деб ўйлаганман. Обамейянгнинг ҳар бир голи менга иштиёқ берган. Ҳозир эса ҳисобимда 29 та гол бор. Рақобатчим қанча гол урганини билиш учун ҳар ўйиндан сўнг натижаларни кузатмаганман" - дейди Левандовски.



