Левандовски кетма-кет учинчи кун машғулотларга кеч қолди
15 июл 2022 19:27
Янгиликлар
Левандовски кетма-кет учинчи кун машғулотларга кеч қолди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски яна бир бор машғулотларга кеч етиб борди.
Жума кунги машғулотларда у 9:08га етиб борган. Ички тартиб-қоидаларга кўра, футболчилар камида соат 9:00да бўлиши шарт.
Футболчи кечикишининг сабаби сифатида клуб базаси атрофига йиғилган мухлислар уни ичкарига киришида ҳалақит қилганини айтган.
Саккиз дақиқалик кечикиш Левандовски учун энг ёмон натижа бўлди. Бунга қадар у аввалига 2, кейин эса 6 дақиқа кеч борганди.
Якунланган мавсумда Роберт Бундеслиганинг 34 ўйинида 35 гол урди.
Фикрлар