Левандовски: "ЖЧда Польша терма жамоаси муваффақияти учун қора меҳнат қилишга розиман"

Aslanov Jasurbek
2 июн 2018, 11:00
Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2018да ўз жамоаси муваффақияти учун қора ишни бажаришга тайёрлигини айтди.

"Баъзида жамоа учун қора меҳнат қилишимга тўғри келишини биламан. Рақиблар менга эътибор қаратишган ва Левандовскини тўхтатиш ҳақида ўйлаёшаётган бўлишади. Бу жамоадошларимга гол уриш учун қўшимча имконият яратади. Биз бундай унумлий фойдаланиб қолишимиз керак.

Сардор сифатида доимо жамоа ҳақида ўйлайман. Умумий муваффақият - энг асосийси шу" - дейди Левандовски.

Польша терма жамоаси ЖЧ-2018даги илк ўйинини 19 июнь куни Сенегалга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportowe Facty