Левандовски — ЕЧЛдаги энг тезкор покер муаллифи

27 ноя 2019, 08:08
Роберт ЕЧЛ 5-тури доирасида “Бавария” сафида 4 та гол урди.

Польшалик ҳужумчи сафарда “Црвена Звезда” дарвозасига 4 та гол уришга эришди. 31 ёшли Левандовски бу голларни 14 дақиқа 31 сония ичида мезбонлар дарвозасига йўллашга эришди. Натижада Роберт Чемпионлар Лигасидаги энг тезкор покер муаллифига айланди.

“Бавария” ҳужумчиси жорий мавсум ЕЧЛда 5 та ўйинда 10 та гол уришга эришди ва тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›