Лев ЖЧ-2018дан кейин «Бавария»да ишлайдими?

Narzulla Saydullayev
30 окт 2017
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев ЖЧ-2018дан кейин «Бавария»да иш бошлаши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Бундай вариантни умуман ўйлаб кўрмаяпман. Ҳа, қачондир мен клубда ишлашни исташим ҳақида айтгандим. Аммо олдинда Жаҳон чемпионати бор ва менинг шартномам 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Шундай экан ҳозир фақат мундиаль ҳақида ўйлаяпман», – дейди Лев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: zdf