

Шундай қилиб, терма жамоа устози Йоахим Лев Германия терма жамоасидаги ғалабалар сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди.
56 ёшли Лев 2006 йилдан буён терма жамоани бошқариб келмоқда. Унинг ғалабалари сони 87тага етди. Хельмут Шен (1964 – 1978) ҳисобида ҳам шунча ғалаба бор. Мутлоқ рекордчи Зепп Хербергер (1936 – 1964) - 96та ғалаба.
Учала мураббий ҳам турли йилларда Германияни Жаҳон чемпиони қилишган.



