Лестерлик ҳакам "Сток Сити" - "Тоттенхэм" учрашувидан олиб ташланди
14 апр 2016 15:47
Янгиликлар
Лестерлик ҳакам "Сток Сити" - "Тоттенхэм" учрашувидан олиб ташланди
Ҳакам Кевин Френд "Сток Сити" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги АПЛнинг 34-тур баҳсини бошқармайди.
Ҳакамлар қўмитаси лестерлик бўлгани учун 44 ёшли реферини бу учрашувда иштирок этишига йўл қўймади.
Френд Лестерда яшайди ва шаҳар жамоасининг учрашувларига ҳам тушиб туради. "Шпорлар" Премьер-лига чемпионлиги учун "тулкилар"нинг асосий рақиби ҳисобланади.
Шундай қилиб, учрашувни престонлик Нил Суорбрик бошқаради, Фред эса "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" учрашувига тайинланди.
Фикрлар