

Манбага кўра, футболчини “Лестер” ижарага олмоқчи. “Тулкилар” раҳбарият ушбу масалада “Рома” билан келишувга эришган. Шартномада туркияликни сотиб олиш банди ҳам бўлади.
23 ёшли хавбек “бўрилар” шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя этиб келмоқда. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилгача тузилган, Ундернинг трансфер нархи эса 23 млн еврога баҳоланмоқда.



