"Лестер" "Реал" форварди учун таклиф тайёрлади

Alisher
13 июл 2020, 16:37
"Реал" ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Лестер" ўйинчи билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқда. Англия клуби футболчининг трансфери учун 31 миллион фунт (34,6 миллион евро) тўлашга тайёр.

Битим ташаббускори "Лестер" бош мураббийи Брендар Рожерсдир. Мутахассис Йовични эски даражага қайтишга ва кўплаб голлар уришга қодир деб ҳисоблайди.

Лука жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол 1та ассист қайд этди. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›