"Лестер" мухлислари Мадрид полицияси ҳужумига учради

Aslanov Jasurbek
12 апр 2017, 18:14
"Лестер Сити" мухлислари "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал илк учрашувидан олдин Мадрид полициячилари ҳужумига учради.

Маълумотларга кўра, инглиз мухлисларининг бир гуруҳи шаҳарни сайр қилаётганида уларга пойтахт полицияси ҳужум қилган. BBC канали ходими Фил Маккининг сўзларига кўра, жамоат қоидаларини бузмаган мухлисларни полициячилар калтаклашди.

"Бошига, қўл ва оёқларига урилган ишқибозларнинг баъзи жойлари кўкариб қолган. Уларнинг ҳаммаси шокда" - дейди журналист.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ВВС 5 live