"Лестер" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
7 апр 2021, 08:37
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Наби Кейта "Лестер" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Тулкилар" агар "қизиллар" ўйинчини сотишса, у билан шартнома имзолашга тайёрлар.

Мерсисайдликлар гвинеялик ярим ҳимоячини 30 миллион фунтга баҳолашмоқда.

26 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider