UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Тезлаштирилган тикланиш. "Реал" етакчиси чим устида машғулотларни бошлади  0 12:02ЖЧ-2026 саралаши. Винисиуснинг 90+9-дақиқадаги голи Бразилияга ғалаба тақдим этди  2 11:30Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Ҳусанов ҳақида гапирди  1 10:53«Рома» Ла Лигадан яна бир ҳужумчини олиб келмоқчи  6 10:27«Ювентус»да Тьяго Моттани ўрнига асосий даъвогар маълум  1 09:59«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  1 09:30Нима? «Атлетико» футболчиси учун 200 миллион сўрамоқда  8 08:55Жоау Феликс фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  8 08:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Қирғизистон 1:0  73 08:25«Рома» етакчиси учун мавсум якунланди  1 07:58Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:32Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади  1 05:32Мухлислар билан тўлган "Бунёдкор", афсус чекаётган Машарипов, "Ҳусанов ҳаво йўллари" — Ўзбекистон бир киши кам Қирғизистон устидан қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  9 05:00Валерий Кичин: "Ўзбекистонга қарши камчиликда ўйнаш жуда қийин"  11 04:30Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"  19

"Лестер" Кристиансен билан шартнома тузиш арафасида Янгиликлар

"Лестер" Кристиансен билан шартнома тузиш арафасида

"Копенгаген"нинг юқори баҳоланган ҳимоячиси Виктор Кристиансен Премьер-лига вакили сафига келиб қўшилишга яқин.

Инглиз клуби футболчини 18 млн фунтга харид қилиш бўйича музокараларни олиб бормоқда. Дания клуби икки томон ўртасида музокаралар бўлиб ўтаётганини тасдиқлади, бироқ улар ҳали розилик билдирганликларини маълум қилгани йўқ.

"Тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерс 20 ёшли чап қанот ҳимоячисини шу ойда "Кинг Пауэр" ўйингоҳига олиб келмоқчи бўлган уч футболчидан бири сифатида нишонга олган. Агар бу келишув муваффақиятли амалга ошса, Дания клуби тарихидаги ва мамлакат Суперлигаси тарихидаги энг йирик битим бўлади. 

"Лестер" ҳимоячиси Жеймс Жастин ноябрь ойида узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин чап қанот ҳимоясини тўлдириш учун Рожерс кимнидир жамоага келтиришга эҳтиёж сезмоқда. Клуб 12 млн фунт миқдорида бошлагғич тўловни ўтказиб бериши мумкин. Улар Премьер-лигадаги тўртта мағлубиятдан кейин турнир жадвалида сўнгги поғоналардан юқорига чиқиб олиш учун таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда. 

Кристиансен икки йил олдин ҳозирги клубида катталар жамоасига кўтарилгач, 73 та ўйинда майдонга тушди. У Чемпионлар Лигаси ва Конференциялар Лигаси тажрибасига ҳам эга.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика