

Англия футбол ассоциацияси “Лестер” аъзоси Ҳамза Чудхурига айблов эълон қилинди. Унга кўра, футболчи 2013/14 йилларда Твиттерда аёллар футболини ирқчилик кайфиятидаги постлар билан кескин танқид қилган. Агар Чудхури 13 майга қадар нима сабабдан бу танқидларни ёзганини АФАга тушунтириб бермаса, жазо олиши ҳақида огоҳлантирилган.



