"Лестер" футболчиси "Реал"га ўтишни истамоқда

Mirjalol Normatov
2 май 2022, 18:10
"Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс ёзда "Реал"га ўтиши мумкин.

"Goal" хабарига кўра, унга айни дамда "Арсенал" даъвогарлик қилмоқда. "Ливерпуль" эса "ўйиндан чиққан". Бельгиялик футболчи ёзда жамоадан кетишни ва келаси мавсум ЕЧЛда ўйнашни истамоқда.

Ушбу мавсумда Тилеманс 28 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг бозор нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›